Беллингемга "Боруссия" қизиқиш билдирмоқда

CHERY AUTO

"Сандерленд" клуби ярим ҳимоячиси Жоб Белингем фаолиятини Бундеслигада давом эттириши мумкин. 

Tecno

Патрик Бергернинг хабар беришича, футболчига "Боруссия" жиддий қизиқиш билдирмоқда. Уни клуби камида 25 миллион еврога қўйиб юбориши кутилмоқда. 

Rasm

Беллингем якунига етаётган мавсум жамоаси таркибида 41 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 3 та ассист амалга оширди. 

Эслатиб ўтамиз, Жобнинг акаси Жуд ҳам айнан "Боруссия"даги ўйинлари орқали кўпчиликка танилган ва шундан кейин "Реал"га кўчиб ўтган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!