Бельгия терма жамоасининг "Евро-2020"га борадиган таркиби эълон қилинди

  • 17 май, 2021, 23:26
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
BEPUL PROPAN

Бельгия терма жамоаси мураббийлар штаби “Евро-2020”да иштирок этадиган футболчилар рўйхатини эълон қилди.

Қуйида Роберто Мартинес қайси футболчиларни қитъа чемпионатига олиб бориши билан танишиб олишингиз мумкин:

Дарвозабон: Тибо Куртуа, Симон Миньоле, Матс Сельс.

Ҳимоячилар: Тоби Алдервейрельд, Дедрик Боята, Ясон Денайер, Томас Вермален, Ян Вертонген, Тома Менье, Тимоти Кастань.

Ярим ҳимоячилар: Янник Ферейра-Карраско, Насер Шадли, Торган Азар, Эден Азар, Дрис Мертенс, Жереми Доку, Леандро Троссар, Даннис Прайет, Аксель Витсель, Юри Тиллеманс, Кевин Де Брейне, Леан Дендонкер.

Ҳужумчилар: Миши Батшауйи, Кристиан Бентеке, Ромелу Лукаку.

Бельгия терма жамоаси қитъа чемпионатининг гуруҳ босқичида Россия, Финляндия ҳамда Данияга қарши баҳс олиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!