Бельгия Про-лигаси. Ўринбоев захирада қолдирилган учрашувда "Антверпен" дуранг ўйнади

CHERY AUTO

Бельгия Про-лигасининг илк туридан ўрин олган "Антверпен" - "Сент-Жиллуаз" иштирокидаги беллашув ўз ниҳоясига етди. 
 
Янги мавсумни очиб берувчи тўқнашувда жамоалар 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекди. 
 
Дастлаб учрашувнинг 36-дақиқасида Винcент Янссен ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Иккинчи бўлимнинг 68-дақиқасида эса "Сент-Жиллуаз" футболчиси Рауль Флоруч ўз ҳисобига гол ёздириб қўйган ҳолда, орадаги фарқни йўққа чиқазди (1:1). 
 
Ҳамюртимиз Муҳаммадали Ўринбоев эса захира ўриндиғида қолдирилди. 
 
Эслатиб ўтамиз, "Антверпен" навбатдаги ўйинини 3 август куни "Генк"ка қарши ўтказади. Ушбу беллашув Тошкент вақти билан 16:30 да старт олиши режалаштирилган.

Tecno

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Шухрат Хусаинов
26/07/2025 09:59
Майдонга тушганда борми????