Бахтиёр Ашурматов: Етакчилар йўқлигини баҳона қилиб кўрсатишни ёқтирмайман

CHERY AUTO
Суперлига 10-туридан ўрин олган баҳсда "Қўқон-1912" ва "Пахтакор" клублари ўзаро беллашди. Ўйин давомида катта устунлигикка эришган тошкентликлар 3:1 ҳисобида зафар қучишди. Учрашувдан кейинги матбуот анжуманида қўқонликлар мураббийи Бахтиёр Ашурматов ўз фикрлари билан ўртоқлашди:
"Очиғи, ҳозирги ҳолатимиз учун ёмон ўйин намойиш этмадик. "Пахтакор" бугун класс эвазига ғалаба қозонди. Улар вазиятлардан унумли фойдаланишди.
Мағлубиятга учрашимизга қарамай, йигитлар охирача кураш олиб борди. Ўйин учун шогирдларимга раҳмат айтаман ва ишонаманки, шундай жанговар руҳда давом этсак, кейинги учрашувларда ижобий натижага эришамиз"
 
 
 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!