"Бавария"ни саккиз футболчи тарк этиши мумкин

  • 08 Jul 16:02
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Бу ёзда Мюнхеннинг "Бавария" клубини 8 нафар футболчи тарк этиши мумкин, бу ҳақда "Bild" нашри хабар бермоқда. Германия чемпиони раҳбарияти футболчиларни сотишга ҳам, ижарага беришга ҳам рухсат беришади.

Tecno

Мюнхен клубидан кетувчилар рўйхатига Садио Мане, Серж Гнабри, Леон Горецка, Марсел Забицер, Райан Гравенберх, Бенжамин Павар, Нуссер Мазрауи ва Бун Сарра киритилган.

Аввалроқ Манега Саудия Арабистони чемпионатидан фойдали таклиф борлиги хабар қилинганди.

Ўтган мавсумда "Бавария" сўнгги турда "Боруссия" Дортмунддан олтин медалларни тортиб олиб, яна Бундеслига чемпионига айланган эди.

Comments

You must be logged in to commet!