
"Бавария" ёзда Кулибали учун "Наполи"га 110 млн евро таклиф қилмоқчи
"Наполи" ҳимоячиси Калиду Кулибали учун курашга "Бавария" ҳам қўшилди. Бу ҳақда Il Mattino нашри хабар бермоқда.
Юқоридаги манбаага кўра немис гранди 27 ёшли сенегаллик футболчи учун ёзги трансферлар даврида 110 млн евро маблағ таклиф қилишга тайёр.
Эслатиб ўтамиз, Кулибали учун шунингдек “Манчестер Юнайтед” ҳам кураш олиб бормоқда.
Маълумот учун, Кулибали жорий мавсум “Наполи” сафида 37та ўйинда майдонга тушди ва жамоасининг 2та голига ассистентлик қилишга эришди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар имзоланган.
Фикрлар