"Бавария" Николас Жэксонни тўлиқ сотиб олмайди"

CHERY AUTO

"Бавария"нинг фахрий президенти Ули Хёнес Николас Жэксоннинг келажаги ҳақида аниқлик киритди.

Tecno

"Биз ижара учун 16,5 миллион евро тўламадик, футболчи ва унинг агенти 3 миллион евро қўшди. Демак, "Бавария" томонидан аслида 13,5 миллион евро сарфланди.

Доимий трансфер бўлиши мумкин эмас. Бу фақат у 40 та учрашувни асосий таркибда бошласа амалга ошади. Бу эса ҳеч қачон содир бўлмайди", - деди Хёнес SPORT1 эфирида.

Сенегаллик форвард ёзда "Челси"дан мюнхенликлар сафига 16,5 миллион евро эвазига ижарага ўтган, шартномада эса муайян шартлар бажарилганда 65 миллион евро эвазига мажбурий сотиб олиш банди бор эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!