
"Бавария" Луис Диас учун таклифни оширмоқда
"Бавария" 28 ёшли колумбиялик ҳужумчи Луис Диасни ўз сафига қўшиб олиш устида иш олиб бормоқда. ESPN нашрининг хабарига кўра, мюнхенликлар яқин кунларда 70 миллион евро + бонуслардан иборат янги таклиф тайёрламоқда.
Диас амалдаги Бундеслига чемпионлари учун учун асосий трансфер мақсадларидан бири сифатида қаралмоқда. Аввалроқ "Ливерпуль" томонидан 67,5 миллион евролик илк таклиф рад этилган эди.
Маълумот ўрнида, колумбиялик футболчи мерсесайдликлар сафида ҳозиргача 148 учрашувда иштирок этган, 41 гол ва 23 голли пас билан жамоага ҳисса қўшган.
Фикрлар