
"Бавария" Жексонни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Журналист Флориан Плеттенбергнинг маълум қилишича, сўнгги соатларда "Бавария" Жексоннинг ҳолати, жисмоний тайёргарлиги ва трансфер нархи ҳақида "Челси"га расмий сўров йўллаган. Сенегаллик ҳужумчига "Ньюкасл" ҳам жиддий қизиқиш билдирмоқда.
Маълумотларга кўра, Жексон "аристократлар"ни тарк этишга яқин. Унга бўлган трансфер нархи тахминан 65 миллион еврога баҳоланмоқда. Бундан ташқари, футболчининг хизматларига Испаниянинг "Барселона" клуби ҳам қизиқиш билдириб кўргани ҳақида миш-миш хабарлар тарқалган. Шунингдек, "Манчестер Юнайтед" ҳам футболчи атрофидаги вазиятни ўрганаётган эди.
24 ёшли ҳужумчи ўтган мавсум АПЛда 30 та ўйинда қатнашиб, 10 та гол ва 5 та ассист қайд этган.
Фикрлар