
"Бавария" дарвозабони фаолиятини А Серияда давом эттириши мумкин
"Бавария" посбони Ян Зоммер А Серияга ўтиши мумкин, дея хабар бермоқда инсайдер Фабрицио Романо. Унга "Интер" қизиқиш билдирмоқда.
Миланликлар кетиши мумкин бўлган Андре Онанага ўринбосар изламоқда. Вариантлар орасида Кейлор Навас ҳам бор. Аммо швейцариялик дарвозабон фаворит бўлиб турибди.
Нойер жароҳат олгани сабаб сотиб олинган Зоммер захира футболчиси бўлишни истамаяпти. Будан ташқари, мюнхенликлар Мамардашвилини ҳам ўз таркибига қўшиб олишга яқин турибди.
Маълумот учун, Яннинг "Бавария" билан амалдаги шартномаси 2025 йилда ўз ниҳоясига етади. 34 ёшли посбонни немис клуби қўйиб юборишга тайёр.
Фикрлар