"Барселона"нинг Шесни борасидаги режаси қандай?

BEPUL PROPAN

"Барселона" дарвозабон Войцех Шеснининг ўйинларидан мамнун. Каталония клуби аллақачон польшалик билан шартномани узайтириш борасида музокараларни бошлаб юборган. Бу ҳақда "Marca" нашри хабар бермоқда.

Шеснининг шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.  34 ёшли кепернинг ўзи ҳам "Барселона"да қолмоқчи. Бош мураббий Ханс-Дитер Флик ҳам уни таркибда сақлаб қолмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг кузида "кўк-анорранглилар" Марк-Андре тер Штегеннинг оғир жароҳати туфайли Войцехни зудлик билан ўз сафига қўшиб олганди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!