"Барселона"нинг 2 нафар ҳимоячиси А Серия клубига кўчиб ўтиши мумкин

  • 8 май, 2020, 09:20
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Рома" ёзги трансферлар даврида "Барселона"нинг 2 нафар ҳимоячиси Хуниор Фирпо ва Жан-Клер Тодибони ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Tecno

Mundo Deportivo нашри тарқатган хабарга кўра, “бўрилар” вакиллари аллақачон ушбу футболчиларнинг трансфери бўйича каталонияликлар билан алоқага чиқишган. “Кўк-анор ранглилар” эса ушбу ҳимоячиларини ҳар бирини 25 миллион евродан, яъни 50 миллион еврога баҳоламоқда.

Фирпо жорий мавсум 17 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол ҳамда 1 та голли узатмага муаллифлик қилди. Тодибо эса мавсумни “Шальке” сафида ижарада ўтказмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!