"Барселона" ёзда "Аякс" етакчиларидан бирини сотиб олади

  • 24 май, 2021, 16:57
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
BEPUL PROPAN

"Аякс" клуби марказий ҳимоячиси Лисандро Мартинес ёзги трансферлар даврида "Барселона"га кўчиб ўтиши мумкин.

Mundo Deportivo нашри тарқатган хабарга қараганда, "кўк-анор ранглилар" скаутлари 23 ёшли аргентиналик футболчини анча вақтдан буён кузатиб келишмоқда. Улар клуб раҳбариятига Мартинесни тезроқ сотиб олишни маслаҳат бермоқда.

Каталонияликлар Лисандро учун Амстердам клубига 25 миллион евро бериши ёки футболчилардан бирини алмаштириши мумкин.

Мартинес жорий мавсум "Аякс" сафида 42 та ўйин ўтказди. У ушбу учрашувларда ўз ҳисобига 3 та гол ҳамда 1 та голли узатма ёздириб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!