"Барселона" хавбеки учун "Ливерпуль" яхшигина сумма таклиф қилди

CHERY AUTO

"Барселона" ярим ҳимоячиси Франк Кесси фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин. 

Маълум бўлишича, ивуарлик хавбекка "Ливерпуль" клуби қизиқиш билдирмоқда. "Қизиллар" 26 ёшли футболчи учун 35 миллион евро сарфлашга тайёр. 

Унинг Каталония клуби билан амалдаги шартномаси 2026 йилга қадар амал қилади. Кесси жорий мавсум "Барселона" сафида жами 43 та учрашувда майдонга тушиб, 3 та гол ҳамда 3 та ассист муаллифига айланган. 

У "Барселона"га ўтган йили ёзда "Милан"дан эркин агент сифатида келиб қўшилганди. 


Tecno

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!