"Барселона" Суаресга Аргентинадан ўринбосар топиб қўйди

  • 24 апрель, 2020, 15:35
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Аргентинанинг "Сан Лоренцо" клуби форварди Адольфо Гайч фаолиятини "Барселона"да давом эттириши мумкин. Бу ҳақла AS нашри хабар тарқатмоқда.

Tecno

Юқоридаги манбага кўра, каталонияликлар 21 ёшли аргентиналик футболчини жамоанинг 33 ёшли форварди Луис Суаресга муносиб ўриндош бўлади, деб ҳисоблашмоқда. Бундан ташқари, Гайчнинг "Сан Лоренцо" билан амалдаги шартномаси яна бир йилдан сўнг ниҳоясига етади. Шу боис, “Барса”да уни арзонроққа қўлга киритиш учун яхшигина имконият мавжуд.

Гайч учун "Рома", "Милан", "Брюгге", "Галатасарой" ва "Атлетико Минейро" клублари ҳам кураш олиб боришмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!