"CAFA Nations Cup 2025". 2-турдан сўнг гуруҳимизда ким етакчи?

CHERY AUTO

Хабарингиз бор, "CAFA Nations Cup 2025" турнири А гуруҳининг 2-тур беллашувлари ҳам бўлиб ўтди. 
 
Дастлаб, Карлуш Кейруш бошқарувидаги Ўмон терма жамоаси биринчи турда Ўзбекистон билан 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чеккан эди. Навбатдаги турда эса Қирғиз Республикасини 2:1 ҳисобида таслим этди. 
 
Тимур Кападзе бошқарувидаги Ўзбекистон миллий терма жамоамиз эса "Олимпик" стадионида бу гал Туркманистонни қабул қилиб, худди Ўмон каби 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. "Пахтакор" ҳужумчиси Игор Сергеевнинг 2 голига Дидар Дурдиев бир марта пенальтидан унумли фойдаланиб, жавоб берди. 
 
Ушбу тўқнашувлардан сўнг гуруҳимиздаги ҳолат билан танишинг!

Tecno

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!