"Барселона" Неймар эвазига ПСЖга 2 та юлдуз футболчисини бериб юбормоқчи

  • 7 март, 2020, 11:43
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Барселона" клуби ПСЖдан Антуан Гризманн ва Усмон Дембелени Неймарга алмаштиришни сўрамоқда. Бу ҳақда Ecuagol нашри хабар тарқатди.

Tecno

Каталонияликлар жамоа ўйинига киришиб кета олмаётган ушбу икки футболчини Парижга юбориб, собиқ юлдузини ортга қайтармоқчи.

28 ёшли Гризманн жорий мавсум “Барселона”да 36 та ўйинда майдонга тушиб, 14 та гол ҳамда 4 та голли узатмага муаллифлик қилди. 22 ёшли Дембеле эса 9 та ўйинда 1 та гол урди.

Неймар эса ПСЖда 21 та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 17 та гол ҳамда 6 та голли узатма ёздириб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!