
"Барселона" мухлислари учун ҳуш, "Наполи" мухлислари учун эса нохуш хабар!
“Наполи” клуби ҳимоячиси Калиду Кулибали Чемпионлар лигаси 1/8 финал дастлабки баҳсидан ўрин олган “Барселона”га қарши ўйинни ўтказиб юборади.
Клуб расмий сайти тарқатган хабарга кўра сенегаллик футблчи каталонияликларга қарши ўйин қайдномасига киритилмаган.
Эслатиб ўтамиз, Кулибали ўтган йилнинг декабрида сонидан жиддий жароҳат олган эди. У жорий 2020 йилда бор йўғи 1 та ўйинда майдонга тушди холос.
Маълумот учун, “Наполи” – “Барселона” учрашуви эртага Тошкент вақти билан соат 01:00 да бошланади.
Фикрлар