
"Барселона" Левандовскига ваъда берди. Ваъда бажарилса, миллионлар "оқиб келади"
"Барселона" Роберт Левандовскига 9-рақам остида тўп тепишини ваъда қилди.
"Diario Sport" нашрининг маълум қилишича, Каталония клуби ўз ҳужумчиси билан янги мавсумда 9-рақам остида тўп тепиш борасида оғзаки келишувга эришган.
"Кўк-анорранглилар" польяк номи ёзилган либосларни тижорийлаштириш керак, деб ҳисобламоқда. Клуб мазкур жараёндан 20 миллион евродан ортиқ фойда кўришни режалаштирган.
Ўтган мавсумда Мемфис Депай 9-рақам остида ҳаракат қилди. Айни вақтда "кўк-анорранглилар" уни сотиш истагида бўлса ҳам, нидерландиялик ўйинчи ҳамон жамоасини ўзгартирмади.
Фикрлар