"Барселона" жиддий йўқотишга учради

  • 30 Dec 10:18
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Барселона" ярим ҳимоячиси Филиппе Коутиньо кеча Ла Лиганинг 16-туридан ўрин олган "Эйбара"га (1:1) қарши баҳсни якунлай олмади. Бразилиялик футболчи майдонни оқсоқланган ҳолда тарк этди.

Tecno

Коутиньо 66-дақиқада Миралем Пьянич ўрнига захирадан ўйинга қўшилди. Аммо ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқалар ўтиб бораётган бир пайтда тиззасини қайириб олди. Унинг жароҳати қай даражада жиддий экани ва қачон сафга қайтиши тез орада ўтказиладиган тиббий текширувлардан сўнг маълум бўлади.

28 ёшли Коутиньо жорий мавсум “Барселона” сафида 15 та ўйинда майдонга тушди ва 3 та гол ҳамда 2 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Comments

You must be logged in to commet!