
"Барселона" жамоа посбони билан шартномани узайтирмоқчи
"Барселона" Войцех Шенсни билан шартномани узайтириши мумкин. Бу ҳақда "Diario Sport" нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, ҳар икки томон ҳамкорликни яна бир мавсумга давом эттиришга тайёр. Якуний қарор баҳорда қабул қилинади. Посбоннинг жорий мавсум охиригача кўрсатадиган ўйини ҳал қилувчи омил бўлади.
Дарвозабон сўнгги бешта ўйинда кетма-кет асосий таркибда майдонга тушди. Таъкидланишича, Шенсни ўзига бўлган ишончни оширмоқда ва мавсумнинг ҳал қилувчи ўйинларигача ўзини тўлиқ намоён этишни мақсад қилган.
Ўз навбатида, Шенсни ва унинг оиласи Барселонадаги ҳаётга жуда яхши мослашган. Бундан ташқари, унинг Роберт Левандовски билан муносабатлари аъло даражада.
Фикрлар