“Барселона” Испания терма жамоаси аъзосини сотиб олмоқчи. Агарда...

  • 21 июль, 2022, 16:30
  • Makhmudov Jamshidbek
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Барселона" "Вильярреал" ҳимоячиси Пау Торресга қизиқиш билдирмоқда, дея хабар берди “Marca” нашри.

Tecno

Манбага кўра, "кўк-анорранглилар" раҳбарияти Лондоннинг "Челси" клубига ўтишга мумкин бўлган "Севилья" футболчиси Жюль Кунде учун курашда мағлуб бўлса, 25 ёшли испаниялик футболчини сотиб олади.

Торреснинг "Вильярреал" билан шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар амал қилади. “Transfermarkt” портали Испания терма жамоаси футболчисини 50 миллион еврога баҳоламоқда.

Ўтган мавсум ҳимоячи "сариқ сувости кемаси" таркибида 46 та ўйин ўтказиб, 6 та гол ва битта голли узатма муаллифига айланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!