
"Барселона" ҳужумчиси жароҳат олди
"Барселона"нинг полшалик ҳужумчиси Роберт Левандовски жароҳат олди ва Жоан Гампер кубоги учун бўлажак ўйинни ўтказиб юборади. Бу ҳақда "кўк-анорранглилар" матбуот хизмати хабар бермоқда.
Таъкидланишича, 36 ёшли ҳужумчи чап тизза ости пайини шикастлаган. Тикланиш муддати ҳали номаълум.
"Барселона" ва "Комо" ўртасидаги Гампер кубоги баҳси 10 август, якшанба куни бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 00:00 да старт олади.
Испания чемпионати янги мавсумининг илк турида "Барселона" сафарда "Малорка" меҳмони бўлади. Ўйин 16 августга белгиланган.
Фикрлар