"Барселона" "Аякс" сардорини сотиб олишга яқин турибди

  • 17 апрель, 2019, 21:20
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Каталониянинг “Барселона” клуби “Аякс” ҳимоячиси Маттейс де Лигтни сотиб олишга жуда яқин турибди. Бу ҳақда ESPN хабар бермоқда.

Tecno

Таъкидлаш керакки 19 ёшли голландиялик футболчига шунингдек “Ювентус” ва “Бавария”дан ҳам жиддий қизиқишлар бор. Аммо, у фаолиятини “Барселона”да давом эттирмоқчи. Ҳозирда “кўк-анор ранглилар” вакиллари де Лигтнинг агенти Мино Райола билан доимий алоқада бўлиб туришибди.

Маълумот учун, де Лигт жорий мавсум “Аякс” сафида жами 50та ўйинда майдонга тушди ва 5та гол уришга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!