
“Барса”нинг қиммат ўйинчисига бадавлат харидор чиқди
Европа Чемпионлар лигасининг амалдаги ғолиби “Пари Сен-Жермен” қишки трансферлар даврида ўз таркибига “Барселона” плеймейкери Дани Ольмони қўшиб олмоқчи.
Каталонияликларнинг бу ўйинчиси 70 миллион еврога баҳоланмоқда.
ПСЖ бош мураббий Луис Энрике испаниялик ярим ҳимоячини ўзи қўллаётан ўйин услубига идеал даражада мос эканини таъкидлаяпти.
Дани Ольмо ўтган йили ёзда “Барселона”га катта умидлар билан олиб келинган бўлса-да, Ханс-Дитер Флик жамоасининг ажралмас қисмига айлана олмади. Янги мавсумда ҳам Ольмо фақат битта учрашувда бошланғич таркибда майдонга тушди. Унинг “Райо Вальекано”га қарши ўйини зўр чиққани йўқ.
Ҳозир Фермин Лопес 27 ёшли ўйинчини рақобатда ортда қолдирди. Бу эса, клуб Ольмо бўйича таклифларни кўриб чиқишга тайёрлигидан далолат беради.
Фикрлар