“Барса”да катта йўқотиш

  • 7 сентябрь, 15:47
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Барселона” мавсум бошидаёқ катта йўқотишга дуч келди. Жамоанинг етакчи ярим ҳимоячиларидан Гави қарийб бир ой давомида жамоага ёрдам бера олмайди.

Tecno

Журналист Хави Мигелнинг маълум қилишича, тиббий текширувлар натижаси 21 ёшли футболчининг жароҳати кутилганидан жиддийроқ эканини кўрсатди.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, бу турдаги жароҳатдан қутилиш учун тўрт ҳафта вақт керак. Бироқ Гави 1 октябрга белгиланган Европа Чемпионлар лигаси доираси “Пари Сен-Жермен”га қарши бўладиган учрашувда қатнашишни истаяпти.

“Барселона” халқаро танаффусдан кейин биринчи учрашувини 14 сентябрь куни ўтказади. Миллий чемпионатнинг навбатдаги турида Ханс-Дитер Флик шогирдлари “Камп Ноу”да “Валенсия”ни қабул қилади.

Мураббийлар штаби бўлажак баҳсда асосий таркибнинг бир неча футболчиси хизматидан фойдалана олмаслиги ҳозирдан маълум.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!