
“Барса” ва “Юве”дан супер рокировка
Испания ва Италиянинг етакчи клублари ўз тизимларида тарбияланаётган истеъдодли ёш футболчиларни ўзаро алмаштириш тажрибасини тез-тез қўллаб турибди.
Навбат 18 ёшли футболчиларга етди. Туринликлар “Барселона-Б” жамоасида ўйнаётган ҳимоячи Ксавье Мбуямбани ўз таркибида кўрмоқчи. Каталонияликлар эса бу футболчининг ўрнига “Ювентус”нинг ёшлар жамоаси вингери Мамаду Сенени сўраган.
Бу алмашинув амалга ошиши ҳақиқатга анча яқин. Чунки январда ҳар икки клуб ўзаро ёш футболчиларни алмашганди. Ўшанда каталонияликлар 19 ёшли ҳужумчиси Маркесни 21 ёшли ярим ҳимоячи Перейрага алиштирганди.
Фикрлар