“Барса” ва “Реал” 16 ёшли рекордчини талашяпти

  • 22 август, 09:03
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Англия футболида янги “юлдузча” пайдо бўлган. “Лестер”да ўйнаётган 16 ёшли Жереми Монга Англия Чемпионшипида илк тўпини киритди ва мусобақа тарихида гол урган энг ёш футболчи сифатида рекорд ўрнатди.

Tecno

Бу борада аввалги рекорд “Реал”нинг ёрқин юлдузи Жуд Беллингемга тегишли эди.

Аслида Жереми Монга мутахассислар эътиборига ўтган мавсумда тушганди. “Лестер” Премьер-лигада ўйнаган даврда истеъдодли ўйинчига дебют қилиш имконини беришди.

Шу тариқа, Монга 15 ёшида майдонга тушиб, Англия Премьер-лигасида дебют қилган энг ёш иккинчи футболчи сифатида номини тарихга ёздирди.

Энди бу футболчи Испания грандлари – “Барселона” ва “Реал” нишонига тушди. Ҳар икки клуб раҳбарлари – Жоан Лапорта ва Флорентино Перес ўз мутахассисларига ёш иқтидор атрофидаги вазиятни кузатиб боришни буюрди.

ФИФА қоидаларига кўра, ҳали 18 ёшга тўлмаган ўйинчини халқаро трансферларга жалб қилиш мумкин эмас. Каталония ва Мадрид суперклублари Монганинг вояга етишини кутишга мажбур.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!