“Барса” раҳбарияти “Сити”нинг “қилиқлари”ни қаттиқ танқид қилди

  • 05 Sep 09:02
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Барселона” раҳбарияти “Манчестер Сити” хўжайинларининг ишга муносабатидан кескин норози эканини билдирди.

Tecno

Mundo Deportivo нашрининг ёзишича, бунга ёзги трансферлар вақтида юз берган бир неча воқеалар сабаб бўлган.

Хусусан, манчестерликлар каталонияликларнинг Бернарду Силва бўйича трансфер таклифини жиддий қабул қилмаган. Оқибатда бу трансфер амалга ошмади ва португалиялик ҳужумкор футболчи ўзи истаганидек “Барселона”га кўчиб ўтолмади.

Бернарду Силва охир-қибат “Манчестер Сити” билан шартномасини узайтиришига тўғри келди.

Бундан ташқари, “Барселона” хўжайинларига “Манчестер Сити” уларнинг ёш футболчиларини ўзига оғдириб олишга ҳаракат қилаётгани ёқмаяпти.

Шу каби сабаблар туфайли ўзаро муносабатлар бироз таранглашгани айтилмоқда.

Comments

You must be logged in to commet!