“Барса” навбатдаги ўн йилликка зўр дарвозабон қидиряпти. Ҳозирча учта голкипер топилди

CHERY AUTO

Ханс-Дитер Флик бошқарувидаги “Барселона” жорий мавсум дарвозабон масаласида кўп қийинчиликлар дуч келди.

Tecno

Энди клуб раҳбарияти яқин ўн йил ичида бу масалага қайтмаслик учун бошқа голкипер олишни мақсад қилиб қўйди.

Fichajes нашрининг ёзишича, каталонияликлар ёзда уч нафар дарвозабон билан музокара олиб боради. Таклиф этиладиганлар рўйхатига Барт Вербрюгген (“Брайтон”), Люка Шевалье (“Лилль”) ҳамда Жоан Гарсия (“Эспаньол”) киритилган.

Айни пайтда “Барселона”да уч дарвозабон асосий таркиб вакили ҳисобланади. Бироқ улардан Марк-Андре тер Штеген ва Войцех Шчеснининг ёши ўтиб қолмоқда. 25 ёшли Иньянки Пенья “Барселона”дек гранд клубда асосий дарвозабон бўладиган даражада маҳоратга эга эмас.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!