“Барса” чемпион ҳужумчини олади

  • 11 май, 2021, 14:40
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Барселона” раҳбарияти ёзги трансферлар вақтида “Интер” таркибида Италия чемпиони бўлган Лаутаро Мартинесни олишга ҳаракат қилади.

Tecno

Аслида каталонияликлар аргентиналик тўпурарни  ўтган йили трансфер қилмоқчи бўлганди. Бироқ, миланликлар 111 миллион евро талаб қилгани боис, “Барса” бу мақсадидан воз кечган эди.

Энди Жоан Лапорта бу трансферга қайтмоқчи.

“Барселона” футбол оламида ҳукм сураётган молиявий инқирозни ҳисобга олиб, Лаутаро учун италияликларга 60 миллион евро таклиф қилишга тайёрлигини билдирган.  

“Интер” Мартинес билан 2023 йилгача давом этадиган битимга эга бўлишига қарамай, етакчиларини сотишга мажбур. Молиявий инқироз туфайли миланликлар ўз футболчиларидан икки ойлик маошларидан воз кечишларини ҳам илтимос қилмоқда.

Лаутаро Мартинес жорий мавсумда А Серияда 35 та учрашув ўтказиб, 16 та гол урди ва бешта голли пас узатди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!