
“Барса”, мендан осонликча қутилмайсан!
“Барселона”нинг асосий дарвозабони Марк-Андре тер Штегеннинг клуб раҳбарияти ва мураббийлар штаби билан муносабати мураккаблигича қолмоқда.
Германиялик дарвозабон ўзининг муҳитни бузишда айбланаётгани ҳақидаги маълумотлар оммавий ахборот воситаларига сиздирилаётганидан қаттиқ норози бўляпти.
Маълумки, тер Штеген бош мураббийдан ўзини Европа Чемпионлар лигаси ярим финал жавоб ўйинида “Интер”га қарши майдонга тушириши сўраган. Ханс-Дитер Флик бошқа дарвозабонни танлагани учун Марк-Андре Миланга бормасдан, Каталонияда қолишни маъқул кўрган.
Айни пайтда “Барселона” раҳбарияти “Эспаньол” голкипери Жоан Гарсияни олишга ҳаракат қилмоқда. Шу билан бир қаторда улар Марк-Андре тер Штегендан қутилмоқчи.
Германия терма жамоасининг биринчи рақамли посбони “Барселона”да уни клубдан кетказмоқчи бўлган одамлар борлигини, улар ўз мақсадига етиш учун матбуот орқали босим қилаётганини билдирди.
Каталонияликлар билан яна уч йиллик шартномаси бор дарвозабон асосий таркибдаги жойини сақлаб қолиш учун охиригача курашмоқчи ва клубдан кетмоқчи эмас.
Фикрлар