Барелла йирик ҳисобдаги мағлубият сабабини айтди

  • 01 Jun 08:17
  • Ali Ahmadxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Миланинг "Интер" клуби ярим ҳимоячиси Николо Барелла ПСЖга қарши Чемпионлар Лигаси финалида 0:5 ҳисобидаги мағлубиятдан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Tecno

Парижликлар тарихда биринчи марта мусобақа ғолибига айландилар — голларни Ашраф Ҳакими, дубль муаллифи Дезире Дуэ, Хвича Кварацхелия ва Сенни Меюлу киритишди.

— "Биз жуда хафа бўлдик. Бу мағлубият илгари эришган барча ютуқларимизни деярли инкор қилади, аммо мен жамоам ва шу кунгача босиб ўтилган йўл билан фахрланаман. ПСЖ барча жиҳатдан биздан устун бўлди, табриклайман. Рақибда энергия кўпроқ эди — буни инкор қилиб бўлмайди, лекин бу баҳона эмас. Энг ачинарлиси — улар биздан кўра кўпроқ ғалабани хоҳлашди. Бизда руҳий тайёргарлик етишмади. Энг муҳим ўйинда," — деди Барелла Sky Sports'га берган интервьюсида.

"Интер" жорий мавсумда бирорта ҳам совринга эга чиқа олмади. Бош мураббий Симоне Индзаги яқинда клубни тарк этиши мумкин — уни "Ал-Ҳилол"да кутишмоқда.

Comments

You must be logged in to commet!