БААга қарши ўйин учун ўзбекистонлик мухлисларга қанча ва қаердан жой ажратилгани маълум

CHERY AUTO

Хабарингиз бор, Ўзбекистон миллий терма жамоаси "ЖЧ-2026" саралаши доирасида Бирлашган араб амирликлари терма жамоасига қарши майдонга чиқади. Ушбу беллашув 5 июнь санасида бўлиб ўтиши режалаштирилган. 

Таниқли футбол мутахассиси Алишер Никимбаев ушбу баҳс учун ўзбекистонликларга қайси секторлар ажратилгани ҳақида ўзининг телеграм канали орқали ёзиб қолдирди. 

- Мазкур беллашув учун чипталар ticketmaster.ae платформасида сотилади. Бу БАА футбол ассоциациясининг расмий ҳамкори ва шунинг учун улар иштирокидаги ўйинларнинг эксклюзив ҳуқуқига эга. 

- Савдолар сешанба куни бошланиши керак эди, аммо кўриб турганингиздек, ҳали бу содир бўлмади. Қачон бошланиши мумкинлигига ҳам жавоб йўқ. БАА футбол ассоциацияси чипталар сотуви учун масъул шахслар расмий ёки норасмий каналлар орқали мулоқот қилишини қатъиян рад этишди. 

- Ўзбекисон футбол ассоциацияси апрель ойида ҳамкасбларига хат ёзиб, ўйинга маълум миқдордаги чипталар сўраган, аммо шу кунга қадар жавоб олишмаган. Аниқроғи, бугун мезбон мамлакат футболи федерацияси ўз мухлислари учун қанча ва қандай чипталар ажратилгани, улар текин ёки пуллик бўлишидан қатъи назар, меҳмонларни хабардор қилиш учун белгиланган муддат тугади. 

- Айни пайтда ticketmaster.ae сайти аллақачон ЎЗбекисон терма жамоаси мухлислари "Аль-Нахьян" стадионининг 24, 25 ва 26-секторларида жойлашиши ҳақида маълум қилган. Кўриб турганингиздек, бу ўнг томондаги учта энг бурчакда жойлашган секторлар. Тахминий сиғими - 1200 ўриндиқ. 




- Учрашувга борадиган ҳар бир шахс ticketmaster.ae сайтидаги янгиликлардан хабардор бўлинг. Агар бошқа манбалардан янгиликлар бўлса, албатта баҳам кўраман", - дея ёзиб қолдирди Никимбаев. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Адхамжон Низомов
22/05/2025 13:38
Хозир жойни каерданлиги ахамиятли эмас.Асосийси МТЖ миз ЖЧ йулланмасига эга чикиши ва шу куни тарихига мухрланадиган кун булиб,ЖЧ чикамиз хам,Иншааллох.Олга,"Ок бурилар"