
БААдаги энг катта хавф бу...
Ўзбекистон терма жамоаси 5 июнь куни Бирлашган Араб Амирликларига қарши майдонга тушади. Ушбу беллашув олдидан БААнинг бизга энг кўп хавф туғдириши мумкин бўлган футболчиси ҳақида гаплашамиз.
"Ал-Васл" клуби аъзоси ҳисобланган Фабиу Лима 31 ёш. Бразилияда туғилган ва БАА фуқаролигига эга. Асли ҳужумкор ярим ҳимоячи, аммо чап қанот ва ўнг қанот вингери сифатида ҳам ҳаракат қила олади.
Унинг "Трансфермаркт" порталидаги баҳоси 7 миллион еврони ташкил этади. Лима жорий мавсум клуб сафида жами 37 та беллашувда майдонга тушиб, 15 та гол ва 5 та ассист муаллифига айланган.
Шунингдек, Жаҳон чемпионати 2026 саралаш баҳсларида 8 та гол уриб, 2 та ассист қайд этган.
У Ўзбекистон терма жамоасига қарши илк беллашувда майдонга туша олмаганди. Бунинг ўзига яраша сабаблариб бор. Бироқ у 5 июнь кунги баҳсда майдонга тушиши кутиляпти.
Фабио Лима ушбу саралаш циклида Қатарга қарши беллашувда покер муаллифига айланганди.
Фикрлар