Азиз Тўхтабоев: Бундай ўйинларда барчасини биргина гол ҳал қилади

CHERY AUTO

Суперлига 23-тури доирасида "Бухоро" устидан қозонилган ғалабадан сўнг "Қўқон-1912"  мураббийи Азиз Тўхтабоев учрашув борасидаги ўз фикрларини билдириб ўтди.

Tecno

"Ўйин шиддатли курашлар остида ўтди. Биринчи навбатда бугунги ғалабани эртага туғилган кунини нишонлаётган жамоамиз президенти Бахтиёржон ака Толиповга бағишлаймиз. Уларга муносиб совға ҳозирладик, деб ўйлайман.

Бундан ташқари, бугун жамоамиз етакчиси Александр Мерзляков ҳам туғилган кунини нишонламоқда. Ғалаба унга ҳам ажойиб совға бўлди. Қолаверса, бизни ҳамиша қўллаб-қувватлаб келаётган мухлисларимизга ҳам раҳмат айтаман.

Ҳозирги ҳолатда ҳар икки жамоага ҳам ғалаба жуда зарур эди. Одатда бундай учрашувларда биргина гол ўйин тақдирини ҳал қилиши мумкин. Шуни инобатга олган ҳолда тактика танладик ва бу тактикамиз ўзини оқлади", - деб Тўхтабоевнинг сўзларини келтириб ўтди Тўхтабоев.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Ramazonov Murod
30/10/2019 19:43
Пенальти йук эди тупни кули билан ушламади туп келиб тегди судя под купной Бухорога факат босим килди пул учун кутиниям сотади бу судялар шу учун хам Узбекистон жахон чека олмайди 20 йилдан орик
Ramazonov Murod
30/10/2019 19:39
Пенальти йук эди тупни кули билан ушламади туп келиб тегди судя под купной Бухорога босим факат