Айтжан Халмаханов финалда, Шермуҳаммад Шарибжонов ўтиш босқичида курашади
Бугун Хорватия мезбонлик қилаётган спорт курашлари бўйича жаҳон чемпионати якунига етади. Мусобақанинг сўнгги кунида юнон-рум курашчиларимиз медаллар учун баҳс олиб боришади.
-63 кг вазн тоифасининг саралаш босқичида барча рақибларини мағлубиятга учратган Айтжан Халмаханов кечки дастурда чемпионлик учун гиламга чиқади. Шунингдек, -67 кг вазн тоифасида яна бир ҳамюртимиз Шермуҳаммад Шарибжонов бронза медали учун ўтиш босқичида курашади.
Финал:
-63 кг: Айтжан Халмаханов – Чунг Хан-Жае (Корея Республикаси)
Ўтиш босқичи:
-67 кг: Шермуҳаммад Шарибжонов – Себастян Над (Сербия)
Бу ҳақда МОҚ хабар бермоқда.



Фикрлар