Айни дамда UFC нинг энг яхши жангчиси ким?

  • 31 октябрь, 14:21
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • MMA
CHERY AUTO

Таниқли ММА жангчиси Хорхе Масвидаль UFC нинг энг яхши жангчиси ким эканини айтди.

Tecno

“Менимча, Махачев — партерда энг зўри. Партердаги назорат ва усуллар борасида унга тенг келадиган йўқ, у ҳақиқий йиртқич. Шу билан бирга, у "стойка"да ҳам кучли зарбалар йўллай олади. Ҳеч иккиланмасдан айтаман, ҳозир Ислам — UFC нинг энг яхши жангчиси”, — деди Масвидаль "Death Row MMA" подкастида.

Эслатиб ўтамиз, Ислам Махачев 16 ноябрь куни "UFC 322" турнирида австралиялик Жек Делла Маддаленага қарши октагонга кўтарилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!