"Атлетико" - "Эльче": Матнли трансляция

CHERY AUTO

Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари! Испания Ла Лигаси 14-туридан ўрин олган "Атлетико" - "Эльче" учрашувини сайтимиз орқали онлайн матнли тарзда томоша қилишингиз мумкин. Матли трансляцияни Абдулла Маннонов олиб боради.

Tecno

  • 90'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляцияни Абдулла Маннонов олиб борди. 

  • 90+'

    Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 87'

    Коке ўрнига Фелипе майдонга тушмоқда. 

  • 84'

    "Атлетико" тўлиқлигича устунликка эришмоқда. 

  • 80'

    ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Коста пенальтидан унумли фойдаланиб, ҳисобни ишончли кўринишга қайтарди. 

  • 77'

    "Эльче"нинг кетма-кет иккита бурчак зарбаси фойда келтирмади. 

  • 74'

    Фелиш ва Суарес захирага олинди. Уларнинг ўрнига Коста ва Кондогбиа майдонга тушмоқда. 

  • 71'

    Барраганнинг жарима майдони ташқарисидан берган зарбаси ноаниқ кетди. 

  • 67'

    Лемар ва Карраско ўрнига Корреа ва Сауль майдонга тушмоқда. 

  • 61'

    ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Лукас Бойе ҳисобни қисқартирди. 

  • 62'

    Ренан Лоди тиббий ёрдам олмоқда. 

  • 59'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Суарес ҳисобни ишончли кўринишга олиб келмоқда. 

  • 55'

    Триппьернинг жарима майдонига узатмаси блокланди. 

  • 51'

    Верду ҳужумда фол ишлатди. 

  • 49'

    Триппьернинг бурчак узатмаси ўтмади. 

  • 46'

    Дональд ва Ригони ўрнига Хуан Санчес ва Хосан майдонга тушмоқда. 

  • 46'

    Иккинчи тайм боланди. 

  • 45+4'

    1-тайм якунланди. "Атлетико" ҳисобда минимал устунлик билан таймни якунлади. Танаффус.

  • 45+3'

    "Эльче" футболчиси Хосан қоидани қўпол тарзда бузди. Ҳакам ўйинни тўхтатди ва жарима зарбаси белгилади.

  • 45+2'

    Хосема Санчес "Атлетико" жарима майдони яқинида жуда яхши ўйин намойиш этди ва зарба беришга муваффақ бўлди. Бироқ  тўп юқорилаб кетди.

  • 45+1'

    Янник Карраско қоида бузди. Жарима зарбаси.

  • 45'

    1-таймга 3 дақиқа вақт қўшиб берилди.

  • 43'

    Голдан сўнг мадридликлар тўпни рақибига бериб қўймаяпти. Устунлик юқори.

  • 41'

    ГООООООООООООООЛЛЛ!!! Киран Триппьернинг узатмасини жарима майдони ичида қабул қилиб олган Луис Суарез дарвозанинг пастги бурчагига тўпни йўналтирди ва ҳисобни очди! 1-0!

  • 40'

    Жоау Фелиш қулай позициядан дарвозага тўпни йўналтирди, тўп дарвозанинг устидан ўтиб кетди!

  • 38'

    "Эльче" футболчиси Хосан рақибини йиқитиб юборди, Хавьер Эстрада Фернандес фол қайд этиб, жарима зарбаси белгилади.

  • 36'

    Луис Суарезнинг берган зарбасига бироз аниқлик етишмади.

  • 34'

    "Атлетико" тўпни назорат қилмоқда.

  • 31'

    Томас Лемар жарима майдони ташқарисидан ўта кучли зарба беришга муваффақ бўлди, тўп дарвозанинг юқори ўнг бурчагига йўналтирилди - дарвозабон жамоасини голдан сақлаб қолди! Супер сейв!

  • 29'

    Ҳакам ўйинни тўхтатди: Карраско тактик фол ишлатди.

  • 27'

    Каррасконинг зарбасини дарвозабон қайтарди.

  • 26'

    Томас Лемарнинг бурчакдан узатган тўпини бош билан дарвозага тўғирлашди, зарбага аниқлик етишмади.

  • 25'

    Янник Карраско рақиб жарима майдони ичига тўпни узатиб берди, палапартиш вазият юзага келди, "Эльче" футболчилари аранг тўпни ташқарига чиқариб юборишди. Бурчак тўпи.

  • 23'

    Маркос Льоренте жарима майдони ичига узатма оширди, ҳимоячилар фаоллик кўрсатди.

  • 21'

    Маркос Льоренте жарима зарбаси ижро этди, дарвоза марказига берилган зарбани дарвозабон осонлик билан эгаллаб олди.

  • 20'

    Меҳмонлар футболчиси Лукас Бойе ўз жарима майдони яқинида қоидабузарлик намойиш этди, Хавьер Эстрада Фернандес уни оғзаки огоҳлантириб, кейинги сафар карточка кўрсатишини айтди. "Атлетико" хавфли жарима зарбасини тепади.

  • 19'

    Марио Эрмосо тўпни Карраскога узатиб берди, Янникнинг зарбасини эса ҳимоячилар блоклади.

  • 18'

    Жоау Фелиш узун пас амалга оширди, бироқ ҳимоячи "Атлетико" футболчисига нисбатан чаққонроқ ҳаракат қилиб тўпни эгаллаб олди.

  • 16'

    Киран Триппьернинг қанотдан амалга оширган кросси майдон ташқарисига чиқиб кетди. Тўпни "Эльче" дарвозабони ўз зонасидан ўйинга киритиб беради.

  • 14'

    Гонсалу Верду қўпол фоли учун сариқ карточка билан жазоланди.

  • 13'

    Ажойиб имконият! Луис Суарез дарвозабон билан яккама якка вазиятга чиқиб кетиши мумкин эди, бироқ у тўпни эгаллаб олиш билан боғлиқ муаммога дуч келди.

  • 10'

    Янник Карраско ҳужумда фол ишлатди.

  • 9'

    Ҳаммаси жойида. Лоди ўйинни давом эттириш учун майдонга қайтди.

  • 8'

    Ренан Лоди майдонда ёрдамга муҳтож ҳолда ётибди, ҳакам ўйинни тўхтатиб, шифокорларни майдонга чақирди. Футболчи ўйинни дафом эттира олиши сўроқ остида.

  • 7'

    "Эльче" ўз майдонидан чиқа олмаяпти. Мадридликлар марказда яхши ўйин кўрсатишмоқда. 

  • 5'

    "Атлетико" ҳужумда фол ишлатди.

  • 4'

    Пенальти бекор қилинди. Ҳакам ВАРга мурожаат қилгач, ўйин қоидаси бузилишидан олдин офсайд бўлган, деган қарорга келди.

  • 2'

    Пенальти! Фелишнинг жарима майдони ичига узатган тўпини Суарез эгаллади, ҳимоячи эса уни йиқитиб, пенальтига сабабчи бўлди! Суарезнинг ўзи буни ижро этадиган бўлди

  • 1'

    Хавьер Эстрада Фернандес ҳуштаги чалинди ва "Атлетико" ўйинни бошлаб берди.

  • 0'

    Учрашув бошланиш арафасида, футболчилар майдонга чиқиб келишмоқда.

  • 0'

    Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари! Испания Ла Лигаси 14-туридан ўрин олган "Атлетико" - "Эльче" баҳсини сайтимиз матнли кўринишда сизга тақдим этади. Учрашувни сиз билан Абдулла Маннонов кузатиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!