
Арвеладзе: Баҳс олдидан майдон суғорилмагани тез ўйнашга халал берди
Coca Cola Суперлигасининг 6-турида "Қизилқум" клуби Тошкентнинг "Пахтакор" жамоасига қарши баҳс олиб борди. Рақиб дарвозасига жавобсиз иккита гол уришни уддасидан чиққан "шерлар" устози Шота Арвеладзе ғалабадан кейинги фикрларини билдириб ўтди. Бу ҳақда, "Пахтакор" матбуот хизмати хабар берди.
- "Бу ерда ўйнаш ҳамиша ёқимли. Майдон ва ёритиш тизими яхши ҳолатда бўлади. Бу сафар эса майдоннинг ярмидан кўпроқ қисми ўрилмасдан қолдирилибди. Шунингдек, майдон ўйиндан аввал суғорилмагани тез ўйнашга халал берди. Биз яхши ўйнадик деб ҳисоблайман. Кўплаб ҳужумлар уюштирдик, вазиятлар яратдик ва голлар урдик. Мезбонлар ҳимояда жипс ҳаракат қилишга интилишди.
Комилов ва Сиддиқов узоқ муддатли танаффусдан сўнг сафга қайтишди. Улар тобора яхшироқ ҳолатга кириб олишларига умид қиламан. Абдуллаев ҳам бугун захирада ўтирди. Улар бизни янада кучайтиришади," - деди Арвеладзе.
Фикрлар