Артета: "Арсенал" ғалабага лойиқ эди"

BEPUL PROPAN

АПЛнинг 32-туридан ўрин олган "Арсенал" ҳамда "Брентфорд" жамоалари ўртасидаги беллашув 1:1 ҳисобида якунланди. Ушбу натижадан кейин лондонликлар бош мураббийи Микель Артета жамоаси икки очкони йўқотганини таъкидлади.

"Бу натижа ачинарли, чунки биз аслида икки очкони йўқотдик. Биз нима қилдик, қандай устунлик қилдик ва дарвозамиз олдида қанчалик кам вазиятларга йўл қўйдик — буларни ҳисобга олсак, ғалаба учун етарли ўйин кўрсатдик, деб ўйлайман. 

Ҳужумдаги қийинчиликлар ҳақида

Ҳар доим шундай бўлади, чунки "Брентфорд" яхши ташкиллашган жамоа. Уларнинг дарвозаси олдида доимий вазиятлар яратиш жуда қийин. Бизда бир қанча вазиятлар бўлди ва уларни яхши якунлашимиз мумкин эди" – деб қўшимча қилди испаниялик мураббий.

Маълумот ўрнида, "тўпчилар" чоршанба куни Мадриднинг "Реал" клуби меҳмони бўлади.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию