“Арсенал”да катта йўқотиш

  • 17 May 20:26
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Англия премьер-лигасининг ҳал қилувчи палласида “Арсенал” катта йўқотишга дуч келди.

Tecno

The Athletic нашрининг ёзишича, жамоа тўпурари Габриэль Мартинелли энди бу мавсум жамоасига ёрдам бера олмайди.

Бразилиялик футболчи “Брайтон”га қарши учрашувда жароҳат олган эди. Чуқурлаштирилган тиббий текширувлар футболчи қолган баҳсларда қатнаша олмаслигини кўрсатди.

Мартинелли Бразилиянинг “Итуано” клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. “Канонирлар” уни 2019 йили 7,1 миллион еврога трансфер қилганди.

Габриэль  жорий мавсумда Англия Премьер-лигасида 36 та учрашувда қатнашиб, рақиблар дарвозасини 15 маротаба ишғол қилиб, жамоадошларига бешта голли пас узатди.

Comments

You must be logged in to commet!