"Арсенал" — Англия футболи тарихида янги рекорд ўрнатди
Лондоннинг "Арсенал" клуби Англия Лига кубоги 1/8 финал босқичида ўз майдонида "Брайтон"ни 2:0 ҳисоби билан мағлуб этиб, тарихий натижага эришди.
Учрашувда Этон Нванери 57-дақиқада ҳисобни очди, 76-дақиқада эса Букайо Сака гол уриб, жамоасининг ғалабасини таъминлади.
"Opta Sport" нашрининг маълумотига кўра, «Арсенал» Англия футболи тарихида бир ой ичида кетма-кет олтита ўйинда ўз дарвозасидан гол ўтказмаган ҳолда ғалаба қозонган биринчи жамоага айланди.
Шу ой давомида "канонирлар" қуйидаги рақибларни мағлуб этишди:
"Кристал Пэлас" — 1:0
"Фулхэм" — 1:0
"Вест Хэм" — 2:0
"Атлетико Мадрид" (ЧЛ) — 4:0
"Олимпиакос" (ЧЛ) — 2:0
"Брайтон" (Лига кубоги) — 2:0
Маълумот учун, Микель Артета шогирдлари АПЛ турнир жадвалида 22 очко билан пешқадам ҳисобланади.



Фикрлар