"Арсенал" ўз футболчисини "Ливерпуль"га таклиф қилди

  • 14 Jan 18:44
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
BEPUL PROPAN

"Арсенал" тезроқ грециялик ҳимоячи Сократис Папастатопулосдан қутилмоқчи. Бу ҳақда италиялик журналист Фабрицио Романо хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, "канонирлар" 32 ёшли футболчининг хизматларини "Ливерпуль"га таклиф қилган. Ҳозирда мерсисайдликлар жароҳат олган Виржил ван Дейк, Жо Гомес ва Жоэль Матип ўрнига муносиб номзод қидирмоқда.

Папастатопулос жорий мавсум "Арсенал"да бор йўғи 3 та ўйинда майдонга тушди холос. У бунга қадар АЕК, "Женоа", "Милан", "Вердер" ва "Боруссия" Дортмунд клубларида тўп сурган. Греция терма жамоасида эса 90 та ўйин ўтказиб, рақиб дарвозасига 3 та гол урган.

Comments

You must be logged in to commet!