"Арсенал" бу футболчини яна ижарага берди

  • 15 Jul 19:56
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Арсенал" ярим ҳимоячиси Альберт-Мбойо Локонга янги мавсумни Испания Ла Лигасида давом эттирадиган бўлди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Tecno

Манбага кўра, 24 ёшли бельгиялик футболчи "Севилья" билан шартнома имзолаган. Андалусия клуби ярим ҳимоячини мавсум охиригача ижарага олган.

Дунёга машҳур “Андерлехт” академиясининг битирувчиси ҳисобланган Локонга “Арсенал” сафига 2021 йилнинг ёзида келиб қўшилганди. Бироқ, бу вақт ичида у икки марта - "Кристал Пэлас" ва "Лутон Таун"га ижарага берилган. Бу ижара ярим ҳимоячининг "Арсенал"даги фаолияти давомидаги учинчиси бўлади. Локонгнинг "канонирлар" билан шартномаси 2026 йилнинг ёзига қадар имзоланган.

Comments

You must be logged in to commet!