
Арнольд; "Сити"ни январь ойигача мағлуб қилишингиз мумкин"
Хабарингиз бор, “Манчестер Сити” сўнгги 11 та ўйиннинг фақатгина биттасида ғалаба қозонишга муваффақ бўлди. "Ливерпуль" ва Англия терма жамоаcи ҳимоячиси Трент Александер-Арнольд Хосеп Гвардиола бошчилигидаги "шахарликлар” ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Мен ҳар доим айтиб келганман. Агарда сиз Гвардиола шогирдлари устидан ғалаба қозонмоқчи бўлсангиз, мавсумнинг дастлабки икки ёки уч ойларида амалга оширинг. Бунга асосий сабаб сифатида айтишим мумкинки улар янги йилдан сўнг бошқа даражага чиқади. Ишончим комил, биринчи мавсумни ўрганишади, таҳлил қилишади. Кейин эса давранинг иккинчи қисмида қаттиқ жанг қилишади" - дея таъриф бериб ўтди мерсесайдликлар футболчиси.
Эслатиб ўтамиз, АПЛнинг 13-тури доирасида "Ливерпуль" ўз уйида "Cити"ни қабул қилиб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувда Трент 73 дақиқа ҳаракат қилиб, 7.8 баллни қўлга киритган.
Фикрлар