Арне Слот: Экитике жаримага тортилмайди

  • 26 сентябрь, 19:07
  • Karim Xudayqulov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Ливерпуль" бош мураббийи Арне Слот ҳужумчи Юго Экитикенинг жаримага тортилмаслиги ҳақида таъкидлади. 

Tecno

"Юго жаримага тортилмайди. Биз у билан суҳбатлашдик. Жамоадошларидан узр сўради. Майда нарсалар учун футболчиларни жаримага тортиб, уларни руҳиятини тушуришни истамайман. Экитике - ҳали ёш ва кўп нарсаларни ўрганиши ва ҳиссиётларни жиловлай билиши керак", - деди нидерландиялик мутахассис.

Маълумот учун, франциялик форвард Англия лига кубоги доирасида "Саутгемптон"га қарши баҳсда ғалаба голини урганидан сўнг либосини ечиб ташлагани учун иккинчи сариқ карточка билан жазоланиб майдондан четлатилган эди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!