Арман Царукян: "Бу жангни мухлислардан ҳам кўпроқ хоҳлаган эдим"

  • 4 октябрь, 00:57
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • MMA
CHERY AUTO

Россия ва Арманистон шарафини ҳимоя қилаётган UFC жангчиси Арман Царукян енгил вазн собиқ чемпиони Ислам Махачевга қарши баҳснинг нега амалга ошмаганини тушунтирди.

Tecno

"Бошқача тафсилотлар йўқ. Бу жанг учун жуда кўп куч сарфладим, узоқ вақт кутдим. Мазкур тўқнашувни мухлислардан ҳам кўпроқ хоҳлаган эдим. Лекин организмим буни кўтара олмади ва ишдан чиқди... Бел оғриғи қандай оғриқ эканини фақат шундай оғриғи мавжуд инсонлар тушунади. Менда бу муаммо анча вақтдан бери бор эди ва у энг муҳим паллада панд берди. Бироқ тўғри қарор қабул қилганимга ишонаман: менинг вақтим ҳали олдинда", – деди Арман.

Эслатиб ўтамиз, Царукян ва Махачев титул жанги шу йилнинг январ ойида ўтказилиши керак эди, аммо Арман жароҳат сабаб қатнаша олмаганди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!