Араб кубоги. Илк финалчининг номи маълум бўлди

  • 15 декабрь, 21:44
  • Muhammadqodir Ruzmatov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Қатар мезбонлик қилаётган Араб кубоги мусобақаси ўз якунига яқинлашмоқда. Ярим финал босқичи доирасида бўлиб ўтган учрашувда Марокаш терма жамоаси БААни йирик 3:0 ҳисобида мағлуб этди.

Tecno

Ушбу баҳсда голларга Карим Эл Беркауи (28'), Ашраф Эл Маҳдиуи (83') ва Абдерраззақ Ҳамдаллаҳ (90+2') муаллифлик қилди.

Шу тариқа, Марокаш терма жамоаси финалга йўл олди. Уларнинг ҳал қилувчи босқичдаги рақиби Саудия Арабистони — Иордания жуфтлиги ғолиби бўлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!