АҚШ шаҳарларида хавотир: 2026-йилги Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилиш учун пул етишмаяпти

  • 1 сентябрь, 14:36
  • Ali Ahmadxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Америка Қўшма Штатларидаги 2026-йилги Жаҳон чемпионатига мезбонлик қиладиган шаҳарлар мусобақани молиялаштириш учун маблағ етишмаслигидан шикоят қилмоқда. Бу ҳақда Politic онлайн нашри хабар берди.

Tecno

Манбага кўра, Америка шаҳарларида логистика ва хавфсизлик харажатлари учун миллионлаб доллар топиш зарурати туфайли хавотир кучаймоқда. Қайд этилишича, ҳар бир шаҳарга қўшимча 150 миллион долларга яқин маблағ керак.

2026 йилги жаҳон чемпионати 11 июндан 19 июлгача АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтади. Турнир илк бор 48 та терма жамоа иштирокида ўтказилади. АҚШдан 11 та шаҳар, Мексикадан учта, Канададан иккита шаҳар мундиалга мезбонлик қилади. Амалдаги жаҳон чемпиони Аргентина терма жамоаси ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!